ALI BOBO “ МОБИЛЬ ИЛОВАСИНИНГ ШАРТЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ШАРТНОМА-ОФЕРТА

 

“MOBI TEL INFORM”, (бундан кейин матн бўйича “Хизматлар”) томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-369-моддаларига мувофиқ ахборот-маълумотнома ва кўнгилочар хизматлар кўрсатишнинг ушбу шартлари уяли алоқа Операторларига юбориладиган ва Абонент ва “MOBI TEL INFORM”  МЧЖ (бундан кейин матн бўйича “Провайдер”) ўртасида Абонент уларга рози бўлган пайтдан бошлаб Хизмат кўрсатиш тўғрисидаги келишувга айланадиган оммавий оферта (бундан кейин матн бўйичаОферта”) ҳисобланади.

Ушбу Оферта унинг бирор-бир шартлари ёки бандларини истисно қилмасдан, Абонент томонидан унга бир бутун сифатида қўшилиши йўли билан қабул қилиниши мумкин.

1. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР.

Тармоқ – Операторнинг техник воситалари (коммутацион ва радиоускуналар, абонент қурилмалари, улаш линиялари, иншоотлари ва бошқалар) мажмуи бўлиб, улар ёрдамида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида Абонентга алоқа хизматлари кўрсатилади.

Оператор –Абонентларга тегишли лицензиялар ва тузилган шартнома асосида алоқа хизматларини кўрсатувчи “Uzmobile” (“Ўзбектелеком” АК) филиали бўлиб, Контент провайдер у билан шартномага эга.

Абонент – Оператор билан алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома (бундан кейинги “Абонент шартномаси”) тузган жисмоний ёки юридик шахс. Абонент алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича Абонентга ажратилган ягона ноёб идентификация коди бўйича аниқланади.

Абонент қурилмаси - мазкур якуний ускунани Операторнинг алоқа тармоғига улаш воситасида Абонентга Оператор ускунаси ва алоқа тармоғи орқали Контент-провайдер хизматларидан фойдаланиш имкониятини берадиган Абонентга тегишли бўлган фойдаланувчилик (якуний) ускунаси,.

Хизмат рақами – Оператор томонидан Контент-провайдерга хизматларни тақдим этиш ва Абонентга Контент-провайдер хизматларининг Контенти учун бериладиган қисқа рақам.

Контент провайдери – “MOBI TEL INFORM” МЧЖ, ушбу Оферта асосида Абонентга ахборот, маълумотнома ва кўнгилочар хизматлар кўрсатувчи компания.

Контент-провайдер хизматлари - Контент-провайдер ва у томонидан жалб қилинган учинчи шахсларнинг ахборот ресурсларида сақланадиган ва Оператор тармоғининг алоқа каналлари орқали Абонентлар талабига биноан тақдим этиладиган ахборотлар ва маълумотлар.

Контент хизмати - Контент провайдер томонидан Абонентнинг илтимосига биноан тақдим этиладиган маълумотнома, кўнгилочар ва/ёки бошқа маълумотлар, мусиқалар, расмлар, видеороликлар, ўйинлар, овоз беришда иштирок этишлар, танловлар ва шунга ўхшаш тадбирлар.

Сўров - Абонент қурилмасидан хизмат рақамига SMS, USSD, IVR овозли хизматини юбориш ва/ёки Абонент қурилмасидан Хизмат рақамига қўнғироқ қилиш йўли билан Контент хизматига кириш учун комплекс билан ўзаро алоқа қилиш буйруғини ўз ичига оладиган Абонент томонидан яратилган буйруқ.

Комплекс – Абонент қурилмасидан фойдаланган ҳолда Тармоқ орқали реал вақт режимида Абонентларнинг Контент хизматига киришини техник қўллаб-қувватлаш учун фойдаланиладиган Операторнинг аппарат-дастурий комплекси ва/ёки Контент-провайдернинг аппарат-дастурий комплекси,.

SMS (Short Message Service - қисқа хабарлар хизмати) - Оператор томонидан Абонентларга қисқа матнли хабарларни юбориш ва қабул қилиш имконини берувчи хизмат.

SMS-марказ (SMS-C) – – Операторнинг SMS -хабарлар ишлаши учун масъул бўлган тармоқ ускунаси.

Техник қўллаб-қувватлаш - Оператор томонидан Хизмат рақамининг кечаю кундуз ишлаши ва хизмат кўрсатишини ўз ичига оладиган Контент-провайдернинг Абонентларга Контент хизматларини кўрсатишни техник қўллаб-қувватлаш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар мажмуи.

Обуна – Абонентга маълум вақт давомида белгиланган ҳақ эвазигаAli Bobo" мобил иловасига киришни тақдим этиш.

Оферта Акцепти - Абонентнинг Контент-провайдер хизматларидан амалда фойдаланиши, шу жумладан, лекин улар билан чекланмаган ҳолда, Абонент у орқали Оферта шартларини қабул қилганлигини тасдиқлайдиган Абонент рақами бўйича авторизация қилиш тартиб-қоидасидан ўтиши. Оферта Акцепти амалга оширилгандан сўнг, Абонент ушбу Оферта шартларини сўзсиз ва тўла қабул қилган ҳисобланади.

2. УМУМИЙ ШАРТЛАР ВА ТАЪРИФ

Ali Bobo – бу Uzmobile мобиль оператори абонентлари учун махсус яратилган мобиль илова. Ушбу қизиқарли илова нафақат ўйин ўйнашга имкон беради, балки мегабайтлар, совғалар ютиб олиш, шунингдек, cashback олиш имкониятини ҳам беради.

“MOBI TEL INFORM” МЧЖ  контент провайдериAli Bobo” мобиль илова яратувчиси ҳисобланади.

Ali Bobo” мобиль иловаси - лотерея ,рағбатлантирувчи лотерея ёки таваккалга асосланган бошқа қимор ўйинлари ҳисобланмайди. Мобиль илова Абонентлар эътиборини Операторнинг қўшимча пуллик алоқа хизматларига жалб қилиш ва Абонентларнинг Оператор хизматларига содиқлигини ошириш мақсадида яратилган.

Операторнинг барча абонентлари SMS-тарқатмалар ва/ёки Оператор ва Контент-провайдернинг бошқа реклама каналлари орқали "Ali Bobo" мобиль иловаси ҳақида хабардор қилинади.

Ali Bobo” мобиль иловаси обуна орқали сотилади ва Uzmobile абонентлари учун пуллик ҳисобланади. Смартфонга эга бўлган Оператор абонентлари мобиль иловани юклаб олишлари мумкин. Ali Bobo “ мобиль иловасини фаоллаштириш учун Абонент  телефон рақамини киритиши ва "Кейинги" тугмасини босиши керак. Шундан сўнг, пайдо бўлган дарчада сиз 4252 рақамидан SMS орқали олинган фаоллаштириш кодини киритишингиз ва "Тасдиқлаш" тугмасини босишингиз керак. Ушбу қадамлардан сўнг абонент Ali Bobo хизматига муваффақиятли обуна бўлади (кунлик 400 сўм тўлов ечиб олинади).

Абонент кунига 400 сўм ойлик тўлов эвазига ҳар куни битта совринни олиш имкониятига эга бўлади, бунинг учун сиз "1-Имкониятни ўйнаш" тугмасини босишингиз керак.

Комплекс тасодифий тартибда совринни танлайди ва Абонентга ушбу совринни кунига 400 сўм (ҚҚС билан) абонент тўлови эвазига тақдим этади.

Хизматдан фойдаланувчи Хизматдан фойдаланиш даврида ҳар куни битта совринни олиш имкониятига эга.

Хизмат фойдаланувчисига 400 сўмлик (ҚҚС билан) абонент тўлови  учун ютуқ муваффақиятли тақдим этганидан сўнг, истакка қараб, мукофот олишга иккинчи ва учинчи уринишлар учун мос равишда 700 ва 900 сўмлик (ҚҚС билан) яна иккита қўшимча уриниш тақдим этилади.

Омадини синаб кўриш ва иккинчи марта ўйнаш учун абонентнинг телефон ҳисобида 700 сўм (ҚҚС билан хизмат нархи) бўлиши керак. Тўлов муваффақиятли ечиб олингандан сўнг, абонент "2- имкониятни ўйнаш" тугмасини босиши мумкин бўлади.

Агар абонент учинчи марта ўйнамоқчи бўлса, унинг телефон ҳисобида 900 сўм (ҚҚС билан хизмат нархи) бўлиши керак. Тўлов муваффақиятли ечиб олингандан сўнг, абонент "3- имкониятни ўйнаш" тугмасини босиши мумкин бўлади.

Совринлар тасодифий тарзда тайинланади. Бир кунда бир уриниш доирасида тайинлаш учун фақат битта соврин мавжуд.

Ҳар бир қўшимча имкониятни 700 сўм ва 900 сўмга харид қилишдан кунига бир мартадан кўп бўлмаган миқдорда фойдаланиш мумкин.

Қўшимча уринишлардан фойдаланиш учун тартиб навбатига қатъий риоя қилиш керак.

Ali Bobo “ мобиль иловаси 2023-йил 15-ноябрдан иш бошлайди. 

Ali Bobo мобиль иловаси шартлари ва қоидалари Оператор Абонентларига йўналтирилган оммавий оферта ҳисобланади ва Абонент улар билан рози бўлган пайтдан бошлаб Абонент ва Контент-провайдер ўртасида Хизматларни кўрсатиш бўйича келишувга айланади. “Тасдиқлаш” тугмасини босиш орқали Хизматга уланиш Абонент розилиги ҳисобланади.

Ушбу Офертага мувофиқ Провайдер Оператор билан Обуна шартномасини тузган ва контент-провайдерлар хизматларидан фойдаланадиган Абонентларга ушбу Офертани (бундан кейин матн бўйича Оферта) қабул қилишни таклиф қилади.

Контент-провайдерлар томонидан тақдим этилган хизматлар учун ўз рақамининг балансидан пул маблағларини ечиб олишни тасдиқлашдан олдин, Абонент Оферта ва Хизмат кўрсатиш шартлари билан танишиб чиқиши ва уларга рози бўлиши керак.

Ушбу Ali Bobo мобиль иловаси «Uzmobile» ( Узбектелеком АК) абонентлари учун эксклюзив ҳисобланади.

“Мегабайт тўпланг ва IPhone 16 га эга бўлинг” аксиясини ишга тушириш.

Акция 01.10.2024й. дан 25.12.2024й. гача бўлган муддатда ўтказилади.

2024-йил 1-октябрдан 25-декабргача энг кўп мегабайт тўплаган “Ali Bobo” иловасининг Топ 100 та обуначиси IPhone 16 ўйинида иштирок этиши мумкин бўлади.

Ғолиб WWW.RANDOM.ORG сайти орқали 2024-йил 26-декабр куни жонли эфирда аниқланади.

«Ali Bobo» иловасида «IPhone 16 ютиб ол» тугмаси мавжуд. Ушбу тугмани босиш орқали абонентлар қуйидаги маълумотларни кўришлари мумкин булади:

1. ТОП 100 - максимал мегабайтни тўплаган 100 та абонент, шунингдек, барча абонентларнинг умумий рейтингида абонентнинг ўрни.

2. “Ғолиб” тугмаси – IPhone16 ғолиби ҳақида маълумот. Маълумотлар 2024-йил 26-декабрда янгиланади.

3. “Таниш-Билиш” тугмаси - ҳар қандай абонент иштирок этиши мумкин бўлган реферал (дўст таклиф қилиш) дастури. Абонент реферал (дўст таклиф қилиш) дастури шартларини бажаргандан сўнг, ўз ҳисобига қўшимча мегабайт олади.

Реферал дастурининг моҳияти шундаки, дўстини «Али Бобо» иловасида ўйнашга таклиф қилган абонент (РЕФЕРЕР) 200 МБ ўз ҳисобига олади, агар таклиф қилинган абонент (РЕФЕРАЛ) ўйинни юклаб олса, рўйхатдан ўтса ва камида бир марта ундан абонент тўлови (400 сўм) ечилган бўлса. Бу ҳолатда РЕФЕРАЛ ҳам ўз ҳисобига қўшимча 100 МБ олади. Реферал дастурига кўра, аввал мегабайтлар тавсия қилган кишига (Реферерга) 200 МБ миқдорида берилади, кейин эса таклиф қилинган одамга (Рефералга) 100 МБ тақдим этилади. Агар тавсия қилган одамнинг рақами фаол бўлмаса (яъни оператор тарифига кўра абонент тўлови тўланмаса), унда мегабайтлар берилмайди.

- Реферал дастурини фаоллаштириш учун РЕФЕРЕР «Али Бобо» иловасидан РЕФЕРАЛГА (янги уланувчи абонентга) реферал ҳаволасини/реферал кодини юбориши керак. Ушбу реферал ҳаволани СМС, Телеграм ёки QR код орқали улашиш мумкин. Реферал дастурини фаоллаштириш учун РЕФЕРАЛ ҳаволага ўтиши, иловани юклаб олиши, рўйхатдан ўтиши ва ўйинни камида 1 марта ўйнаши керак, шундан сўнг абонент тўлови ечилади ва РЕФЕРАЛ ҳисобига автоматик тарзда 100 МБ ўтказилади. Реферал кодни фаоллаштириш учун РЕФЕРАЛ, РЕФЕРЕР юборган кодни тегишли майдончага киритиши керак булади.

4. «Менинг рефералларим» тугмаси РЕФЕРЕР абонентларига улар томонидан фаоллаштирилган барча РЕФЕРАЛЛАРНИ кўриш имконини беради. Реферал дастурида ҳали иштирок этмаган янги абонентларни таклиф қилиш мумкин.

3. МАҚСАД ВА НАРХИ

“Ali Bobo“ Али мобил иловасининг мақсади - Оператор абонентларига мегабайтлар, қимматбаҳо совғалар ютиб олиш ва cashback олиш имкониятини тақдим этиш орқали Оператор хизматларига эътиборни қаратиш.

Ушбу мобилЬ иловадан фойдаланиш учун кунлик абонент тўлови 400 сўмни (ҚҚС билан) ташкил этади. Ушбу миқдор эвазига абонентга битта имконият тақдим этилади.

Иккинчи имкониятдан фойдаланиш учун абонент "Иккинчи имкониятни ўйнаш" тугмасини босиши керак. 700 сўм (ҚҚС билан) муваффақиятли  ҳисобдан ечилгандан сўнг, абонентга иккинчи имконият тақдим этилади.

Учинчи имкониятдан фойдаланиш учун абонент "Учинчи имкониятни ўйнаш" тугмасини босиши керак. 900 сўм (ҚҚС билан) муваффақиятли ҳисобдан ечилгандан сўнг, абонентга учинчи имконият берилади.

Оператор абонентлари 4252 қисқа рақамига 1 коди билан SMS юбориб,  "Ali Bobo" мобиль иловасида иштирок этишдан бош тортишлари мумкин.

4. “ALI BOBO МОБИЛЬ ИЛОВАСИНИНГ ТИЛИ

"Ali Bobo" мобиль иловаси ўзбек (асосий тил, автомат бўйича тил) ва рус (Абонент танлови бўйича тил) тилларида тақдим этилади.

5. ШАРТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

Барча иштирокчилар www.mobitel.uz веб-сайтида ҳаммага очиқ бўлган ушбу Шартларни диққат билан ўқиб чиққанликларини ва тўлиқ тушунганликларини кафолатлайдилар.

"Ali Bobo" мобиль иловаси иловадаги "Тасдиқлаш" тугмасини босиш орқали, иштирокчилар иштирок этишга ўзларининг тўлиқ розилигини берадилар ва жорий шартларни тўлиқ тушунганликларини тасдиқлайдилар ҳамда 4252 қисқа рақамидан мобиль телефонларига Оператор ва Контент-провайдердан SMS олишга розилик билдирадилар.

"Ali Bobo" мобиль иловаси кунлик пуллик обуна (кунига 400 сўм) бўйича сотилади. Хизмат учун абонент тўлови Абонент хизматдан воз кечгунга қадар ундирилади.

Иштирокчилар томонидан Хизматдан фойдаланиш муносабати билан сарфланган маблағлар қайтарилмайди.

Тақдим этилаётган хизмат доирасидаги совринлар етказиб берилмайди. Ғолиб уларни Контент Провайдер офисида (Тошкент ш., Шевченко кўчаси, 21-уй) ёки Контент Провайдер томонидан тайинланган жойда қабул қилади.

MOBI TEL INFORM МЧЖ исталган вақтда таклифни ва ушбу шартларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ҳар қандай ўзгартиришлар улар эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Барча ўзгаришлар www.mobitel.uz веб-сайтида эълон қилинади.

Шартлар, ўтказишлар, натижалар ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича низо юзага келган тақдирда, " MOBI TEL INFORM МЧЖнинг қарорлари якуний ҳисобланади ва, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ҳеч қандай талаб ёки муҳокамалар кучга кирмаслиги керак.

Мазкур Оферта, “MOBI TEL INFORM ҳозирча хизмат тақдим этар экан, таъмирлаш, режали техник хизмат кўрсатиш ёки янгилаш каби техник сабабларга кўра вақтинчалик тўхтатиб туришларни ҳисобга олмаган ҳолда, тўлиқ кучда қолади.

ALI BOBOМОБИЛЬ ИЛОВАСИ ИШТИРОКЧИЛАРИ

18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ҳамда ушбу шартларга мувофиқ Оператор билан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси бўйича Абонент бўлган ҳар қандай жисмоний шахслар ўйин иштироклари бўлишлари мумкин.

Қуйидаги тариф режалари абонентлари Ali Boboмобиль иловаси иштирокчилари бўла олмайди:

Aloqachi

Bolajon

Budget TAS-IX

Byudjet bazoviy

Budget 25

Byudjet 400

Byudjet 1500

C1, C2, C3 и C4

Corporate test

Delovoy

Ezoz

HUMO GSM

M2M basic

MAKTAB

Svyaznoy

TA’LIM B2C

TA’LIM for corporate

Ta'lim

UZCARD GSM

UZMOBILE M2M

Units 700

Units 1500

Units 4000

Units 8000

Units 11000

Units 14000

Units 18000

Units 22000

Uzmobile M2M yil

GSM Xizmat-1

GSM Xizmat-2

GSM Xizmat-3

M2M – Xizmat

 

Тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ Оператор Абоненти бўлган юридик шахслар "Ali Bobo" мобиль иловаси иштирокчилари бўла олмайдилар.

Оператор ва Контент-провайдер иштирокчиларнинг ёшини текширмайди, чунки техник имкониятларга эга эмас, шунинг учун улар хизматга обуна бўлган вояга етмаганлар ва муомалага лаёқатсиз шахсларнинг ҳаракатлари учун жавобгар эмаслар.

Оператор ва Контент-провайдернинг барча ходимларига "Ali Bobo" мобиль иловасида иштирок этишга рухсат берилмайди.

Агар ушбу одамлардан бирортаси ўйинда иштирок этса ва ғолиб бўлса, ҳеч қандай ҳолатда унга тегишли мукофот берилмайди.

Иштирокчиларга мобиль иловада иштирок этаётганда қуйидагилар тақиқланади:

- террорчилик, гиёҳвандлик, миллатчилик ғояларини тарғиб қилиш. Давлатга қарши чақириқларни амалга ошириш. Ҳақорат қилиш ва фойдаланувчи учун одобсиз номлар - “никнеймлар” ишлатиш тақиқланади;

- мобиль иловада иштирок этиш учун мўлжалланган, ҳар қандай усулда, шу жумладан дастур кодига аралашиш орқали қайта ўзгартирилган ишлаб чиқилган дастурий таъминотдан фойдаланиш;

Талабларга жавоб бермайдиган ёки ушбу қоидалар талабларини бузган барча шахслар хизматдан фойдаланмасликлари ва совринни талабгорлик қила олмасликлари зарур.

7. ALI BOBO“ МОБИЛЬ ИЛОВАСИ СОВРИНЛАРИ

Uzmobile абонентлари учун "Ali Bobo" мобиль иловаси  ишлашининг бутун фаолияти давомида қуйидаги совринлар имконияли:

1-имкониятни ўйнаш” совринлари:

- Интернет-пакетлар: 50 Мб, 100 Мб, 150 Мб, 200 Мб - пакетлар 10 кун давомида амал қилади.

- Cashback 1% ва 2% (бунда кэшбекни тўлаш учун минимал миқдор 500 сўмни ташкил қилади)

 

- Mi Power Bank 3 10000mAh Ultra Compact

- Brown фени (соч турмаклаш фени)

- Mi Smart Band 7 фитнес билагузуги

- Beko TBN7400W блендери

- Bosch TAT5P425 тостери

 - Pods 3 симсиз қулоқчинлари

 

"2-имкониятни ўйнаш" совринлари:

- Интернет-пакетлар: 150 Мб, 200 Мб, 500 Мб, 700 Мб - пакетлар 10 кун давомида амал қилади.

- Cashback 1%, 2% и 3%  (бунда кэшбекни тўлаш учун минимал миқдор 500 сўмни ташкил қилади)

 

- P47 симсиз қулоқчинлари

- LG MH6565DIS микротўлқинли печи

- Janome Pink 25 тикув машинаси

- Bosch MUMS2ER01 ошхона комбайни

- Philips GC4902 дазмоли

- Samsung Galaxy A12 смартфони

 

"3-имкониятни ўйнаш" совринлари:

- Интернет-пакетлар: 200 Мб, 300 Мб, 700 Мб, 1000 Мб, 2000 Мб - пакетлар 10 кун давомида амал қилади.

- Cashback 1%, 3% ва 5% (бунда кэшбекни тўлаш учун минимал миқдор 500 сўмни ташкил қилади)

 

- IPHONE 16

- Apple watch 6

- Beko WRE5411BWW кир ювиш машинаси

- XIAOMI MIJIA 3C робот чангютгичи

 

2024-йил 1-октябрдан моддий совринларнинг ўзгариши.

 

"1-имкониятни ўйнаш" совринлари:

- Mi Power Bank 3 10000mAh Ultra Compact

- Brown фени (соч турмаклаш фени)

- Mi Smart Band 7 фитнес билагузуги

- Beko TBN7400W блендери

- Симсиз овоз кучайтиргич

 

"2-имкониятни ўйнаш" совринлари:

- P47 симсиз қулоқчинлари

- LG MH6565DIS микротўлқинли печи

- Apple IPad 9 планшети

- Селфи- таёқча

 

"3-имкониятни ўйнаш" совринлари:

- IPHONE 16

- Apple watch 6

- Acer Aspire 3 Core i5 ноутбуки

- Ақлли овоз кучайтиргич (колонка) RGB

 

 

Совринларни алмаштириш 01.10.2024й. дан

 

«1-имкониятдан фойдаланиш» совринлари:

«Bosch TAT5P425 тостер» совринини «Симсиз овоз кучайтиргич» совринига алмаштириш

 

«2-имкониятдан фойдаланиш» совринлари:

«Janome Pink 25 тикув машинаси» совринини «Apple IPad 9 планшет» га алмаштириш

«Bosch MUMS2ER01 ошхона комбайни» совринини «Селфи- таёқча» га алмаштириш

«3-имкониятдан фойдаланиш» совринлари:

«XIAOMI MIJIA 3C робот чангютгич» совринини « Ақлли овоз кучайтиргич (колонка) RGB» га алмаштириш

«Beko WRE5411BWW кир ювиш машинаси» совринини «Acer Aspire 3 Core i5 ноутбуки» га алмаштириш

 

Хизматлар доирасида ажратилган совринлар такроран тайинланиши мумкин.

 

Тақдим этилаётган хизмат доирасидаги совринлар етказиб берилмайди. Ғолиб уларни Контент Провайдер офисида (Тошкент ш., Шевченко кўчаси, 21-уй) ёки Контент Провайдер томонидан тайинланган жойда қабул қилади.

Ушбу ўйиндаги ютуқлар билан боғлиқ барча солиқлар ғолиблар зиммасига юкланади.

8. ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ

Ali Bobo“ мобил иловасини фаоллаштириш учун Абонент ўз телефонига иловани юклаб олиши, мобиль иловага кириши, телефон рақамини киритиши, кодни олиши ва “Тасдиқлаш” тугмасини босиши керак (Кунлик 400 сўм/кун).

Шундан сўнг Абонент Ali Bobo“ мобиль иловасида рўйхатдан ўтади ва иштирокчи ҳисобланади.

Абонент “Кейинги” тугмасини босганидан сўнг, у “Ali Bobo“ мобил иловасида иштирок этганлигини тасдиқловчи ва хизмат, нархи, обунани бекор қилиш қоидалари ҳақида батафсил маълумотни ўз ичига олган SMS -билдирги олади.

9. ТАРИФЛАШ

Ali Bobo” мобиль иловани юклаб олиб, фаоллаштиргандан сўнг, абонент ҳисобидан ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда абонент тўлови –кунига 400 UZS (сўм) ечиб олинади. Ушбу тўлов эвазига абонентга Ali Bobo билан ўйнаш учун битта имконият тақдим этилади. Мобиль илова учун абонент тўлови хизматга обуна бекор қилинмагунча, ҳар куни ечиб олинади.

Иккинчи имкониятдан фойдаланиш учун абонент ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда кунига қўшимча 700  UZS (сўм) тўлаши керак.

Учинчи имкониятдан фойдаланиш учун абонент ҚҚС билан бирга кунига қўшимча 900  UZS (сўм) тўлаши керак.

10.  ИШТИРОКЧИНИНГ АККАУНТИ

Контент-провайдер ҳар бир иштирокчининг аккаунтини шакллантиради ва уни ўзининг маълумотлар базасида Контент-хизмат амал қиладиган бутун муддат давомида сақлайди. Ҳар бир ҳисоб Иштирокчи Контент-хизматда қатнашган мобил телефон рақами (уникал MSISDN рақам) бўйича таниб олинади, у қуйидаги маълумотни ўз ичига олиши керак:

  Иштирокчининг мобил телефони рақами.

  Рўйхатга олиш SMS-хабари юборилган иштирокчи телефон рақамининг олинган санаси ва вақти.

  Иштирокчи томонидан қисқа рақамларга юбориладиган SMS доирасида тақдим этиладиган барча маълумотлар.

Ҳар бир мобил телефон рақами фақат битта мобил қурилмасига боғланган бўлиши керак.

 

11. МУКОФОТЛАШ МЕХАНИЗМИ

Интернет-пакетлар: 50 Мб, 100 Мб, 150 Мб, 200 Мб, 300 Мб, 500 Мб, 700 Мб, 1000 Мб, 2000 МБабонентлар ушбу совринни «Ali Bobo» мобил иловасида рўйхатга олинган ўз мобил телефонларига автомат тарзда оладилар. Мегабитларни қўшиш экранда тегишли соврин пайдо бўлганидан кейин ва “Совринни олиш” тугмачаси босилганидан сўнг юз беради.

«Ali Bobo» иловаси доирасида ютиб олинган интернет-пакетни тўғри активлаштириш учун, агар ютиб олинган интернет-пакетни активлаштириш пайтида сессия фаол бўлса, уни узиш ва сессияни янгидан фаоллаштириш зарур.

Cashback 1%, 2%, 3% ва 5% - cashback шаклидаги соврин Абонентнинг тариф режаси Хизматдан фойдаланаётган пайтда амалда бўлган сумма миқдоридан ҳисобланади. Абонент ушбу cashback ни ўзининг «Ali Bobo» мобил иловасида рўйхатга олинган мобил телефонига олади. Абонентга тўланадиган совриннинг минимал суммаси – 500 сўм.

Миқдори 500 сўм бўлган  cashback ни олиш, экранда тегишли соврин пайдо бўлганидан кейин ва “Совринни олиш” тугмачаси босилганидан сўнг 5 иш куни давомида автомат тарзда Абонент балансига амалга оширилади.

Агар кэшбек суммаси 500 сўмдан кам бўлса, унда соврин фақат илова фойдаланувчисининг шахсий кабинетида акс этади ва фақат унинг миқдори минимал суммага (500 сўм) етганидан сўнг Абонент балансига ўтказилади. Балансга ўтказиш минимал тўлов суммаси тўпланганидан сўнг ойнинг ҳар 11, 21 ва (30) 31 саналарида ампалга оширилади.

Совринларни (Mi Power Bank 3 10000mAh Ultra Compact, Brown фени (соч турмаклаш учун), Mi Smart Band 7 фитнес билакузуги, Beko TBN7400W блендери, Bosch TAT5P425 тостери, Pods 3 симсиз қулоқчинлари, P47 симсиз қулоқчинлари, LG MH6565DIS микротўлқинли печи, Janome Pink 25 тикув машинаси, Bosch MUMS2ER01 ошхона комбайни, Philips GC4902 дазмоли, Samsung Galaxy A12 смартфони, IPHONE 16, apple watch 6, Beko WRE5411BWW кир ювиш машинаси, XIAOMI MIJIA 3C робот чангюткичи) абонентлар кейинги ойнинг 15-санасигача Контент-провайдер офисида (Тошкент ш., Шевченко кўчаси, 21) ёки Контент-провайдер томонидан белгиланган жойда олади.

 

12. ЮТУҚ ШАРТЛАРИ

Мукофотни олиш ёки бунга ҳақли бўлиш учун ғолиблар Ўзбекистон ҳудудида яшашлари зарур.

Контент-провайдер ва Оператор, Контент-хизматдан виждонсизларча ёки фирибгарлик мақсадларида фойдаланадиган барча кишиларни, олдиндан хабардор қилмасдан, чиқариб юбориш ҳуқуқини ўзида қолдиради.

Контент-провайдер ва Оператор мазкур Офертада кўрсатилмаган тартибга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилган ёки (бевосита ёки билвосита) таъсир кўрсатган жисмоний шахсларга хизмат кўрсатилишига йўл қўймасликка ҳақли.

Агар ғолиб бундан олдинги шартларнинг бирортасини бажармаса, у ютуққа бўлган ҳуқуқни йўқотади.

Агар ғолиб совринни олишни рад этса ёки у ғолиб бўлгани аниқланган пайтдан бошлаб 60 кун давомида  Контент-провайдер ва/ёки Оператор билан боғлана олмаса, соврин ҳеч кимга берилмайди.

13. ЎЙИНГА ЯКУН ЯСАШ, ҒОЛИБЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА ХАБАРДОР ҚИЛИШ, ТАҚДИРЛАШ МЕХАНИЗМИ

Совринларнинг ғолаблари маълум бўлиши биланоқ, Контент-провайдер, ўзи ва/ёки Оператор мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган воситалардан фойдаланган ҳолда телефон, SMS ёки электрон почта орқали ғолиб ёки ғолиблар билан боғланади.

Ғолибнинг телефони тўланмагани учун ўчирилгани, хизмат доирасидан ташқарида бўлгани ва ҳ.к.лар  сабабли ғолиб билан 60 кун давомида   боғланиш имкони бўлмаганида, Контент-провайдер ушбу совринни ҳеч кимга бермайди.

Иштирокчи томонидан ғолиблик ҳақида хабарнома олинган пайтдан бошлаб 30 кун давомида маълумотлари кўрсатилган паспортнинг тақдим этилиши совринни олиш учун зарур шарт ҳисобланади. Иштирокчи томонидан кўрсатилган маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, соврин Иштирокчига берилмайди.

Совринларни топшириш Контент-хизмат амал қиладиган муддат давомида ёки ундан кейин юз беради.

Соврин топшириладиган жой Контент-провайдер томонидан белгиланади ва ғолибга SMS ёки телефон орқали маълум қилинади.

Ғолиб соврин топшириладиган жойга бориш ва келиш, совринни топшириш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади.

Контент-провайдер қуйидаги ҳолатларда совринни Иштирокчига беришни рад этишга ҳақли:

- Иштирокчи томонидан мазкур Оферта қоидалари бузилганида;

- Иштирокчининг совринни топшириш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортишидан далолат берувчи ҳаракатсизлиги/ҳаракатлари;

- Иштирокчи ғолиб бўлгани ҳақида хабардор бўлган пайтдан бошлаб 60 тақвим куни давомида Иштирокчи томонидан ёзма шаклда юборилган совринни олишни рад этиш ҳақидаги хабари олинганида.

14. ҚОИДАЛАРНИ ЎЗГАРТИРИШ

Контент-провайдер ва Оператор Офертанинг мазкур Шартлари ва қоидаларини бекор қилиш, тўхтатиш ёки ўзгартириш ҳамда, компенсация тўлаш ҳуқуқисиз ва олдиндан хабардор қилиш мажбуриятисиз, ушбу Контент-хизматни ташкиллаштириш ва/ёки бошқариш ҳуқуқини ўзида қолдиради.  Ҳар қандай шундай ўзгартиришлар, уларни киритиш санасигача, мазкур Офертага қўшимча ҳужжат билан жамоатчилик эътиборига етказилади.

1 5. ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

Контент-провайдер ва Оператор сизнинг ушбу Контент-хизматдаги иштирокингизни бошқариш ва, агар сиз ғолиб бўлсангиз, сиз ҳақингиздаги ахборотни эълон қилиш мақсадларида Сизнинг шахсий маълумотларингизга ишлов берилиши ҳақида сизни хабардор қилади.  Бундан ташқари, сизнинг маълумотларингиз маркетинг ва Ташкилотчиларнинг телекоммуникация хизматларига тижорат хизматини кўрсатиш мақсадларида ҳам ишлов берилади.

16. ЖАВОБГАРЛИК

Контент-провайдер Контент-хизматнинг техник созлиги ва Контент-хизмат доирасида фойдаланиладиган ахборотнинг, шу жумладан саволлар ва жавобларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлади. Контент-провайдер совриндор сифатида белгиланган иштирокчиларга мазкур Офертанинг 4-параграфида кўрсатилган совринларнинг топширилишини кафолатлайди.

Агар форс-мажор ҳолатлари сабабли тавсифланган совринни топширишнинг имкони бўлмаса, Контент-провайдер уни тенг қийматли бошқа совринга алмаштириш мажбуриятини олади.

Техник характердаги чекловларга ёки GSM хизматлари учун хос бўлган бошқа сабабларга кўра, масалан, тармоқ бандлиги, хотира тўлиб қолгани, SMS хизматлардан нотўғри фойдаланиш, ушбу хизмат учун кўрсатилган рақам нотўғри терилгани ёки абонентлик қурилмаси томонидан блокировка қилингани, тармоқдан фойдаланиш зонасидан ташқарида экани, SIM карта ҳисобида маблағлар етишмаслиги, кредит лимитидан ошиб кетганлик ва ҳ.к.лар сабабли фойдаланувчиларга ўйинда қатнашишга халақит берган вазият юзага келганида, Контент-провайдер ва Оператор ҳеч қандай жавобгарликка эга бўлмайди.

17. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ВА ҚЎЛЛАНАДИГАН ЮРИСДИКЦИЯ

Ушбу Контент –хизмат билан боғлиқ ҳар қандай низолар келишувга эришилмаётган ҳодиса пайтидан бошлаб беш (5) кун давомида ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак.

Контент-провайдер ва Контент-хизмат оператори ва иштирокчилари ўртасида юўага келадиган эҳтимолий низолар тинч музокаралар йўли билан ёки, бунинг имкони бўлмаганида, Ўзбекистоннинг ваколатли судларида ҳал қилинади.

18. ЭЪЛОНЛАР

Ушбу Контент-хизмат шартлари жамоатчилик учун www.mobitel.uz веб-сайти орқали имконли бўлади.

19. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ КЕЛИШУВИ

Ғолиблар Контент-провайдерга ва Операторга ўзлари ғолиб бўлган Контент-хизмат билан боғлиқ ҳар қандай ижтимоий-реклама фаолиятида , юқорида кўрсатилган фойдаланишларсиз, уларга бирор-бир мукофот ҳақи ёки манфаат тақдим этмасдан (улар олган мукофот бундан мустасно) ўз исми, фамилияси ва бошқа ахборотни ҳамда ўз фотосуратини такрор акс эттириш ва фойдаланишга рухсат беради.

Ғолиблар Контент-хизмат рекламаси мақсадларида реклама интервьюсини беришда, фотосуратга олиш ва/ёки видео тасвирга олиш ишларида қатнашишга рози бўладилар.

Иштирокчилар Контент-хизматнинг амал қилиш муддатидан ташқаридаги кейинги хизматлар ҳақида Контент-провайдер ва Оператор томонидан (SMS ёки бошқа ҳар қандай алоқа воситаси ёрдамида) хабардор қилинишлари мумкин.

Мазкур Оферта шартларига киритилган барча бандлар, иловалар ва ахборот ёки Контент-хизмат амал қиладиган муддатдан олдин ёки шу муддат давомида ҳар қандай ОАВ ва/ёки Контент-Хизматнинг веб-сайтида чоп этилиши керак бўлган,  www.mobitel.uz ресурсида чоп этилган мазкур Контент-хизмат билан боғлиқ бошқа ҳар қандай ахборот материаллари (реклама ва/ёки тақдимот материаллари) Контент-хизмат қоидаларининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Оператор ва Контент-провайдер исталган пайтда олдиндан хабардор қилмаслан хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.

Оператор ва Контент-провайдер Контент-хизмат амал қиладиган муддат давомида иштирокчилар сарфлаши керак бўлган пул маблағларининг миқдори  учун, шу жумладан учинчи шахслар (шу жумладан, ногиронлар, меҳнат лаёқатсиз шахслар, чақалоқлар ёки вояга етмаганлар) томонидан Иштирокчиларнинг ҳисобларидан ноқонуний ечиб олинган пул маблағларининг миқдори учун жавобгар бўлмайди.

Иштирокчилар Контент-хизматда қатнашар экан, ушбу билан Контент-провайдерга ва Операторга тақдим этилган бутун ахборот ҳаққоний, долзарб ва тўлиқ эканини кафолатлайдилар.